Бекат...Вокзал....Аэропорт...Кўнгил...Жўнаш жойи, қайтар қўнаргоҳ.Қаердандир кетамиз мудом,Қаерларга қайтамиз гоҳ-гоҳ...
Қаердандир кузатарлар жим,Келади деб кўнгиллари тўқ.Қаердадир кутарлар илҳақ,Қаердадир керагимиз йўқ!
Қай манзилдан кетамиз шодон,Қаердандир сира истамай!Бир манзилда кутарлар ҳамон,Бошқа келишларни изламай!
Бекат...Вокзал....Аэропорт...Кўнгил...
Малика Тавфиқ
KUYLADI - Matlobiddin ali - Malika tavfiqqa o'z minnadorligimizni bildiramiz